Италияга жўнатилган посилкалар орасидан динозавр тухуми топилди

Олам

image

Италиянинг Бергамо шаҳри аэропортидаги божхона хизмати ходимлари мамлакатга жўнатилган “посилка”лар орасидан динозавр тухумини топиб олишди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Тошқотган динозавр тухумининг қобиғи Малайзиядан Апеннин ярим оролига онлайн-дўкондан харид сифатида келган. Аниқланишича, унга берилган гувоҳнома мавжуд бўлмаган агентлик томонидан берилган.

Шундан сўнг божхоначилар топилма ҳақида Бергамо ва Бресcиа вилоятлари Археология дирекциясига хабар берган. Олимлар бу қолдиқларни ҳозирги Хитой ҳудудида яшаган йирик ўтхўр динозавр – шунозаврнинг тухуми эканлигини аниқлашди.

Хабарига кўра, жўнатманинг эгаси буни рад этган. Агар буюмнинг тегишли сертификати бўлмаса, тухум мамлакат ихтиёрига ўтади ва давлат музейларидан бирининг экспозициясига берилади.

Исломжон Омонжонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

213

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг