Италияда қадимги римликларнинг ҳаммоми топилди

Бу қизиқ

image

Икки минг йил олдин Везувий вулқони отилиши оқибатида кўп метрли лава ва кул остида кўмилган Италиянинг машҳур қадимги Рим шаҳри Помпейда олимлар “ҳар юз йилда бир марта бўладиган кашфиёт” қилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Қадимги шаҳарда археологлар ҳашаматли хусусий ҳаммомни топди – эҳтимол Помпейда топилган энг катта ҳаммомдир. Нафис санъат асарлари билан безатилган курорт мажмуаси иссиқ, илиқ ва совуқ сувли алоҳида хоналар ва ҳатто улкан бассейнни ўз ичига олган.

Ҳаммом биноси улуғвор қароргоҳнинг қоқ марказида жойлашган бўлиб, унинг ҳудудида археологлар гуруҳи икки йил давомида кенг кўламли қазишмалар олиб борган.

“Топилган бинолар шу қадар ҳайратланарли даражада сақланиб қолганки, улар ташриф буюрувчиларга “Помпей эффекти” деб аталмиш таъсир кўрсатади – худди бир дақиқа олдин ҳаммомга ташриф буюрувчилар бўлгандек”, дейди Помпей археологик боғи директори, профессор Габриэль Цухтригель.

Уйда топилган иккита скелетнинг жойлашуви таҳлили – бири эркак ва бири аёл – Помпей аҳолисининг милодий 79 йилда Везувий вулқони отилиши пайтида бошдан кечирган даҳшатларини кўрсатади.

Аёл тахминан 40 ёшда эди, у қўлида пул ва заргарлик буюмларини маҳкам ушлаб турарди, эркак анча ёшроқ, 20 ёшда.

Археологларга кўра, вулқон отилганда эр-хотин кичик олис хонада паноҳ топган ва у ерда барибир шаҳар иссиқ газ ва кул тўлқини – пирокластик оқим билан қопланганида вафот этган.

“Бу эрда жуда драматик воқеалар содир бўлган ва топилган ҳар бир топилма сизга ушбу драманинг бир қисмини айтиб бериши мумкин”, дейди Помпей куратори, профессор Людовика Алессе.

Қадимги шаҳарнинг учдан бир қисми ҳали ҳам қотиб қолган вулқон қоялари қатлами остида яширинган, аммо сўнгги қазишмалар кўлами археологлар томонидан бир авлоддан бери тенглаштирилмаган – у қадимги римликлар яшаган шароитлар ҳақида янги тушунча беради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятининг Қоракўл туманидаги Пойкент масканидан милоддан аввалги I ва милодий I-IV асрларга оид қурол-аслаҳалар топилганди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Италия Везувий вулқони Помпей

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг