Италияда муддатидан олдин парламент сайловлари бошланди
Олам
−
25 Сентябрь 2022
3032Бугун, 25 сентябрь куни Италияда мамлакат парламентига навбатдан ташқари сайловлар бошланди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” нашри хабар бермоқда.
Сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 07:00 да очилиб, овозларни санаш улар ёпилгандан кейин соат 23:00 да старт олади.
Сайлов комиссияси вазифаларини бажарувчи Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, сайловга 46,1 миллиондан ортиқ фуқаро таклиф этилган. Вояга етган барча сайловчилар Депутатлар палатаси ва Сенат аъзолигига номзодлар учун овоз бериш ҳуқуқига эга.
Қайд этилишича, Ички ишлар вазирлиги 70 та партия ва сиёсий тузилмаларни рўйхатга олган. Италияликлар 400 депутат ва 200 сенаторни аниқлашлари керак.
Сўровнома натижаларига кўра, ўнг марказчи коалиция ғолиб сифатида кўрилмоқда. Агар ўнглар ғалаба қозонса, Италияда иккинчи жаҳон уруши тугаганидан кейин биринчи ўнг қанот ҳукумати тузилади.
Коалиция ичидаги келишувга кўра, энг кўп овоз тўплаган партия Бош вазир номзодини таклиф қилади. Тахминларга кўра, “Биродар Италия” энг кўп қўллаб-қувватланмоқда. Унинг раҳбари Жоржa Мелони мамлакат ҳукуматини бошқарадиган биринчи аёл бўлиши мумкин.
Фарангиз Салимова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь