Италияда кўчки оқибатида 10 дан ортиқ киши бедарак йўқолди (видео)

Олам

image

Бугун, 26 ноябрь куни эрталаб ёмон об-ҳаво туфайли юзага келган кўчкидан сўнг Искья оролидаги Касамиччола-Терме ҳудудида бедарак йўқолганлар сони 13 нафарга етди. Бу ҳақда ANSA агентлиги полиция маълумотларига таяниб хабар берди.



Қайд этилишича, йўқолганлар орасида янги туғилган чақалоқ ҳам бўлган. Баъзи ҳудудлар электр таъминотисиз қолиб кетган. Қутқарув хизматлари қидирув ишларини олиб бормоқда. 

Бугун Италия ҳукумати тўртта ҳудудда: Кампания, Молисе, Лацио ва Сицилияда кучли ёмғир ва момақалдироқ туфайли об-ҳаво бўйича тўқ сариқ ранг огоҳлантириш эълон қилган ҳамда яна 11 минтақада сариқ даража жорий этилган.

Соҳиба Комиловна


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг