Италияда илк бор уриб турган юрак трансплантацияси ўтказилди
Саломатлик
−
17:21
816Италиянинг Падуа шаҳрида кардиологлар дунёда илк бор ишлаётган юракни кўчириб ўтказиш операциясини муваффақиятли амалга оширди. Бу ҳақда “Messaggero” хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур амалиёт юракнинг донор билан боғлиқ жароҳатларини олдини олиш ва унинг ишлаш самарадорлигини оширишда муҳим ютуқ сифатида қайд этилган. Ушбу ноёб операция 65 ёшли беморда икки ҳафта олдин ўтказилган бўлиб, ҳозирда унинг соғлиғи яхши ва шифохонадан чиқишга тайёрланмоқда. Операцияга раҳбарлик қилган доктор Жино Жероза одатий трансплантациялардан фарқли равишда бу ҳолатда юракнинг уришда давом этгани ва бутун трансплантация жараёни давомида фаол бўлиб қолганини таъкидлаган.
Нашрнинг ёзишича, 1985 йил Падуа шаҳридаги айни шифохонда Италияда илк юрак кўчириб ўтказиш операцияси ҳам амалга оширилган.
“Мазкур ютуқ юрак трансплантацияси жараёнини янги босқичга олиб чиқди ва ушбу технология келгусида трансплантация соҳасида муҳим аҳамият касб этиши кутилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британияда ўпка саратонига чалинган 67 ёшли лондонлик эркак халқаро синов доирасида биринчи бўлиб саратонга қарши янги вакцина олган эди.
LiveБарчаси