Италияда газ портлаши ортидан 12 киши бедарак йўқолди
Олам
−
12 Декабрь 2021
2545Италиянинг Сицилия оролида жойлашган 5 қаватли турар жой биносида газ портлади. Оқибатда 12 киши бедарак йўқолган. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Равануса шаҳрида кучли портлаш юз берган. Оқибатда 5 қаватли турар жой биноси ва унга туташ 2 та бино қулаб тушган.
Хабарга кўра, 12 киши бедарак йўқолган. Улар орасида 3 нафар бола ва бир жуфтлик ҳам бор. Аёл ҳомиладор бўлган.
Воқеа жойига ўт ўчириш бригадалари, тез ёрдам ва фавқулодда хизмат ходимлари етиб борган. Шунингдек, кўнгиллилардан яна 3 та гуруҳ келиб қўшилган. Қидирув ишларини газнинг доимий чиқаётганлиги маълум вақт тўхтатиб қўйган.
LiveБарчаси