Италияда бильярд шаридек катталикда дўл ёғди (видео)
Олам
−
27 Июль 2021
13327Италиянинг марказий қисмида жойлашган Эмилия-Романья вилоятида бильярд шаридек катталикда дўл ёғди. Оқибатда Парма ҳудудидаги асосий А1 магистраль йўлида транспорт воситалари ҳаракати тўхтаб қолди, юзлаб автомобиллар ва уйларга зарар етди.
“Il Fatto Quotidiano” нашрига кўра, кеча, 26 июль куни тушдан сўнг, содир бўлган дўл ҳайдовчилар ва маҳаллий аҳолини ҳайратда қолдирган: ижтимоий тармоқлардаги кўплаб видеолавҳаларга кўра, бильярд шари катталигида ёққан дўл автомобиль ойналарини синдириб, транспортлар корпусида ўймалар ҳосил қилган. Табиий офат марказида қолган ҳайдовчилар шамол, ёмғир ва дўл туфайли автомобиль ҳаракатини тўхтатган.
Фавқулодда хизматлар ускуналар ва қутқарувчиларнинг воқеа жойига етиб бориши учун Милан-Неаполь трассасида уч соатга яқин йўлни тўсиб қўйган. Бир нечта кичик бахтсиз ҳодисалар қайд этилган.
“la Repubblica” нашри маълумотларига кўра, Парма атрофидаги шаҳарларда кўплаб бинолар табиий офат туфайли том қисмидаги плиткаларидан айрилган. Шаҳар ҳокими Фиденцининг Facebook’да ёзишича, шамолнинг кучайиши маъмурият биноси томининг ёғоч қопламасини ҳавога кўтариб ташлаган.
LiveБарчаси