Италияда 130 футли ҳашаматли яхта чўкиб кетди (видео)

Олам 12514
image
-

Жорий йилнинг 22 август куни 130 фут (39 м) узунликдаги ҳашаматли суперяхта Италиянинг Сицилия ороли қирғоқларида чўкиб кетди. Кеманинг чўкиши акс этган видеони “Daily Mail” эълон қилди.

Газетанинг ёзишича, воқеа Италиянинг Милаззо шаҳри яқинида юз берган. 21 августга ўтар кечаси яхта капитани бортга сув кираётгани сабабли авария сигналини берган. Соҳил қўриқлаш хизмати тўрт йўловчини қирғоққа эвакуация қилган, экипаж аъзолари эса сув кираётган жойни тузатиш учун кемада қолган.

Эртаси куни вазият кескин ёмонлашган. Яхта тез чўкишни бошлаган ва қолган одамлар қирғоққа олиб чиқилган.

Тармоққа жойланган кадрларда денгиз кемасининг қандай қилиб ўнг томонига йиқилиб тушгани, сўнг бурни юқорига кўтарилган ҳолда аста-секин сув тубига ғарқ бўлгани кўрсатилган. Айни пайтда маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 339
Рейтинг: 3.1
t
×