Италия вакцина ишлаб чиқарувчи 2 та компанияни судга беради

Олам

image

Италия Pfizer ва AstraZeneca томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцинанинг етказиб берилиши кечиктирилгани сабабли судга мурожаат қилади, дейди мамлакат Ташқи ишлар вазири Луижи Ди Маио RAI’га берган интервьюсида.

“AstraZeneca ва Pfizer шартномани ҳурмат қилмади, биз судга мурожаат қиламиз. Фармацевтика компаниялари ўз мажбуриятларини бажаришини таъминлаш учун Европа даражасида босим ўтказамиз”, дейди ди Маио.

Унга кўра, эмлаш даражаси бўйича Италия Европада биринчи ўринда эди, аммо ҳозирда у секинлашмоқда.

Pfizer ишлаб чиқаришнинг қайта ташкил этилиши туфайли кечикишлар юзага келганини тушунтирди. Бу ўз навбатида, қўшимча равишда тартибга солишни талаб қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

141

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг