Италия “қуриб боряпти”

Олам 13737
image

Италия По дарёси атрофидаги ҳудудлар учун сув танқислиги сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилди. Ҳолат бешта шимолий минтақада: Эмилиа-Ромагна, Фриули Венезиа Гиулиа, Ломбардия, Пъэмонт ва Венето ҳудудларида жорий этилди. Уларга сув танқислигини бартараф этишга ёрдам бериш учун дастлабки 38 миллион доллар маблағ ажратилди.

“Фавқулодда ҳолат жорий вазиятни фавқулодда воситалар ва ваколатлар билан бошқариш, жабрланган аҳолига ёрдам кўрсатишга қаратилган”, дейилади ҳукумат қарорида.

Бу ҳудудларда мамлакат қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг қарийб учдан бир қисми етиштирилади. У ерда аҳоли сўнгги 70 йилдаги энг ёмон қурғоқчиликдан азият чекмоқда.

Италия оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Бош вазир Марио Драги ҳам қурғоқчиликка қарши чораларни мувофиқлаштириш учун комиссар тайинлашни кўриб чиқмоқда. 

Маълумот учун, По Италиянинг энг узун дарёси бўлиб, у давлат шимолидан 650 келометрга чўзилган. Ҳозирда сув йўлининг кўп қисмлари қуриб қолганлиги сабабли оқим секинлашган. Бунинг оқибатида денгиз суви ичкарига кириб қолиб, экинларни нобуд қилмоқда.

Қўшимчаларга кўра, сув идоралари марказий Италияга тобора кўпроқ таъсир кўрсатаётган қурғоқчилик билан курашиш учун келажакда қўшимча чоралар кўради. Бунга Италияда қиш ўта қуруқ бўлиши ва баҳордан сўнг ёзнинг тез исиб кетиши сабаб бўлмоқда.

Муҳайёхон Ҳабибуллаева

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 306
Рейтинг: 3
t
×