Италия қочоқларни қабул қилмасликнинг янги йўлини топди

Олам

image

Италия парламенти Хавфсизлик тўғрисидаги қарорга қонун мақомини беришга қарор қилди. Ҳозирча, Италиянинг денгиз чегарасини рухсатсиз кесиб ўтган кемалар капитанлари 10 дан 50 минг еврогача жаримага тортилиши мумкин. Бу ҳақда “Deutsche Welle” хабар қилмоқда

Ўрта ер денгизида муҳожирларни қутқарадиган кемалар ва ташкилотлар, агар улар расмийларнинг рухсатисиз Италиянинг ҳудудий сувларига кирса, Италияда бир миллион еврогача жаримага тортилиши мумкин. Тегишли қонун лойиҳаси Парламентининг қуйи палатаси томонидан маъқулланди. Қонун қабул қилинса, Италия портларига кириш тақиқини бузган қутқарув кемаларини мусодара қилишга ҳам имкон беради. 

Шу тариқа, Италиянинг ўнг қанот популистик ҳукумати Ўрта ер денгизида ноқонуний муҳожирларни қутқариш билан шуғулланадиган хайрия ташкилотларига босимни кучайтирмоқда. Июнь ойида мамлакатда Хавфсизлик деб номланган фармон имзоланди, унда рухсатномасиз Италиянинг денгиз чегарасини кесиб ўтган кемалар капитанларига 10 дан 50 минг еврогача жарима солинади.
 
Ушбу ҳужжатга қонун мақоми берилиши учун у тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар билан парламентнинг қуйи палатаси томонидан қабул қилинди. Қонун лойиҳаси кучга кириши учун ҳукумат коалицияси ҳам кўпчиликни ташкил этадиган Сенатни қўллаб-қувватлаши керак. 


Мақола муаллифи

Теглар

Италия Қочоқлар

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг