Италия губернаторларидан бири карантинга олинди
Олам
−
27 Февраль 2020
5294Италия коронавирус ўчоғи бўлмиш Ломбардия ҳудуди губернатори Аттилио Фонтана ходимларидан бири ушбу касалликка чалинганидан сўнг карантинга олинди.
Ўтган ҳафта ўз ҳудудида авж олган касаллик ва унга қарши чора-тадбирлар борасида бир неча марта матбуот анжуманини ўтказган Aттилио Фонтана 26 февраль куни бу ҳақида Facebook’даги ўз саҳифасида маълум қилди.
"Ҳозирча менда ҳеч қандай инфекция йўқ, шунинг учун ишлашни давом эттиришим мумкин ... лекин икки ҳафта давомида изоляция шароитида яшашимга тўғри келади" деган у Facebook’да.
Сўнгги маълумотларга кўра, Италиянинг молиявий пойтахти Миланда жойлашган Ломбардияда 300 дан ортиқ одамдан коронавирус учун олинган ташхис ижобий чиқди ва ушбу ҳудудда 10 киши вафот этди.
Бутун Италияда бугунга қадар 453 киши коронавирусга чалинди. Улардан 12 киши вафот этди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь