Италия Эроннинг ўрнига ЖЧга борадими? Инфантино жавоб берди

Спорт

image

Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (FIFA) президенти Жанни Инфантино 2022 йилги Жаҳон чемпионатида Эронни Италияга алмаштириш имкониятини рад қилди. Бу ҳақда Инфантинонинг сўзларига таяниб, “Football Italia” нашри хабар берди.

Шунингдек, Инфантино Италия Қатарда бўлиб ўтадиган 2022 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этмаслигини ўйлаб, йиғлагиси келганини ҳам тан олди.

“Биз Жаҳон чемпионатини ҳар 2 йилда ўтказишни муҳокама қилмоқдамиз, чунки бу мусобақа ақл бовар қилмайдиган ҳиссиётларни вужудга келтиради. Италия деярли ҳар доим Жаҳон чемпионатида иштирок этиб келган. Аммо Қатардаги мундиал италияликларсиз ўтади. Бу ҳолат мени йиғлатишига оз қолди. Италия Эроннинг ўрнига Қатарга бориши мумкинми? Жиддийроқ бўлайлик, илтимос! Бошқа давлатлар тез-тез мундиалда иштирок этишни хоҳлашади. Жаҳон чемпионатида камроқ иштирок этадиган мамлакатларга кўпроқ умид бериш ниҳоятда муҳим”, деган FIFA президенти.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 29 март куни Эроннинг Ливанга қарши ЖЧ-2022 саралаш ўйинига аёллар киритилмагани учун форсларга қарши санкциялар қўлланилиши мумкинлиги хабар қилинганди.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

134

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг