Италия элчиси 4-қаватдан йиқилиб, ўлди

Олам

image

Италиянинг Австралиядаги элчиси Франческа Тардиоли кўп қаватли уй балконидан қулаб вафот этди. Бу ҳақда кеча, 20 февраль куни маҳаллий “Corriere di Umbria” нашри хабар берди.

Журналистларнинг сўзларига кўра, воқеа дипломатнинг таътилга келган она шаҳрида, Перуджа провинциясида содир бўлган. Аёл мувозанатини йўқотиб, тўртинчи қаватдан йиқилиб тушган.

Шу билан бирга, Тардиоли ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкинлиги бўйича ҳам далиллар топилган. “La Stampa” газетасининг ёзишича, элчи депрессив касалликдан азият чеккан.

Ўтган йилнинг февраль ойида Италиянинг Конго Демократик Республикасидаги (КДР) элчиси Лука Аттанасио жангарилар томонидан БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури карвонига уюштирилган ҳужумда ҳалок бўлган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

682

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made