Италия бразилиялик футболчиларни маҳаллийлаштиради

Спорт

image

Италия футбол федерасияси президенти Габриэль Гравина 2022 йилнинг март ойида ўтказилиши кутилаётган Жаҳон чемпионати плей-офф босқичига уч нафар бразилиялик футболчини миллий терма жамоага қабул қилиш ниятида эканлигини малум қилди.

Улар “Лацио” ҳимоячиси Луис Фелипе, “Рома” марказий ҳимоячиси Рожер Ибанес ва “Каляри” ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жоау Педро ҳисобланади.

“Италия футбол федерацияси терма жамоани керак бўлган барча футболчилар билан таъминлай олади. Ҳозирда учта позиция учун футболчилар қидиряпмиз ва жараён давом этмоқда. Расмий ишлар билан биз шуғулланамиз. Терма жамоага қайси футболчини жалб этиш мураббийнинг вазифаси”, дейди Гравина.

Маълумот учун  Италия Жаҳон чемпионати саралашининг “С” гуруҳида Швейцариядан сўнг, иккинчи ўринни эгаллаб, ЖЧ плей-офф босқичида қолиб кетган эди.


 


Мақола муаллифи

Теглар

Луис Фелипе Рожер Ибанес Жоау Педро Италия футбол федерацияси Габриэль Гравина

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар