Италия Бош вазири истеъфога чиқиши кутилмоқда 

Олам

image

Италия Бош вазири Жузеппе Конте бугун, 26 январь куни истеъфога чиқишини эълон қилмоқчи. Бу ҳақда Италия Ҳукумати сайтига асосланиб хабар берилган. 

Хабарда айтилишича, Конте маҳаллий вақт билан соат 09:00 да (Тошкент вақти билан 13:00) Вазирлар Маҳкамасини чақиртирган.

У вазирларга истеъфога чиқиш учун Квиринал саройига (Президент қароргоҳи) бориш ниятини маълум қилган.

Таъкидланишича, истеъфо Контега собиқ Бош вазир Маттео Ренцининг "Италия Вива" партиясидан икки вазир истеъфога чиқишини эълон қилганидан сўнг мамлакатда давом этаётган сиёсий инқироз фонида янги Ҳукумат тузиш ҳуқуқини беради.

Маълумот ўрнида, Жузеппе Конте 2018 йилдан буён Италия Бош вазири лавозимини эгаллаб келмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Жузеппе Конте

Баҳолаганлар

13

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар