“Ит ҳурар – карвон ўтар”. Захарова Россиянинг БМТдан чиқариб юборилишига муносабат билдирди
Олам
−
28 Декабрь 2022
13530Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулебанинг Россияни БМТдан чиқариб юбориш чақириғини “ит ҳурар – карвон ўтар” деб изоҳлади. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова “Спутник” радиоси эфирида маълум қилди.
Радиобошловчининг Киевнинг бундай баёнотларига Россия қандай муносабатда бўлиши кераклиги ҳақидаги саволига жавоб берар экан, ТИВ вакили ҳеч нарса қилиш керак эмаслигини айтди.
“Ит ҳурар – карвон ўтар, худди шундай ҳолат. Ҳеч нарса қилишга ҳожат йўқ”, дейди у.
Захарова Украина ўз тарихида “мамлакатни бутунлай вайрон қилган” ва уни ҳалокат ёқасига олиб борган турли шахсларни бошидан кечирганини эслади.
“Шунчаки эътиборга олишимиз, сиёсатимизни шунга яраша қуришимиз керак, лекин ичида тарихий моҳият ва мантиқ йўқ бу оғриқли гапларни тинглаш, ҳаттоки бунинг нимага олиб келишини ҳатто хаёлларда ҳам англаш мутлақо ярамайди”, дейди дипломат.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 26 декабрь куни Украина Ташқи ишлар вазирлиги Россияни Бирлашган Миллатлар Ташкилотидан чиқариб юборишга чақирди.
“Украина Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо давлатларни Россия Федерациясининг БМТда бўлишининг қонунийлиги масалаларида БМТ Низомини қўллашни қайта кўриб чиқишга, Россияни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси мақомидан маҳрум қилишга ва мамлакатни ушбу ташкилотдан чиқариб ташлашга чақиради”, дейилган баёнотда.
LiveБарчаси