Turkish Airlines йўловчиси самолёт бортида ўз жонига қасд қилди

Олам

image

Туркиянинг Истанбул шаҳридан Марокашга учаётган самолётда йўловчи ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда “Cumhuriyet сом” хабар берди. 

Қайд этилишича, хорижлик йўловчининг узоқ вақт ҳожатхонадан чиқмагани учун борт ходимлари шубҳалана бошлаган. 

Шундан сўнг, йўловчи ҳушидан кетган ҳолда топилган. Самолёт бортидаги экипаж аъзолари ва шифокор унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатган. Учувчи самолётни Жазоирга қўндиришга мажбур бўлган.

Шундан сўнг, самолётга келган тиббий гуруҳлар йўловчининг вафот этганини аниқлаган. 

Ўз жонига қасд қилгани маълум бўлган йўловчининг дафн маросимидан кейин самолёт яна ҳавога кўтарилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Истанбул самолёт Марокаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг