Истанбулдаги университет шифохонасида ёнғин ва портлаш юз берди

World

Reklama
0:00

Туркиянинг Истанбул университетининг тиббиёт факультети шифохонасида ёнғин чиқди. Бу ҳақда “Haberler” нашри хабар берди.

Ёнғин Истанбул университети ҳудудидаги қурилаётган иморатда келиб чиққан. Ёнғин вақтида портлаш овози эшитилган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин бинонинг томидаги қурилиш материаллари ёниши натижасида келиб чиққан.

Қайд этилишича, воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар ёнғинни бартараф этишга муваффақ бўлишган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари тергов ҳаракатларини бошлаб юборишган. Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.


Tags

Rate Count

206

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends