Истанбулдаги кучли ёмғирда ҳалок бўлганлар орасида ўзбекистонликлар борми?
Жамият
−
06 Сентябрь 2023
7462Аввалроқ Туркиянинг Истанбул шаҳрида кучли ёмғирдан кейин содир бўлган сув тошқини оқибатида бир киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳозирда вафот этганлар сони 4 нафарга етди ва уларнинг орасида ўзбекистонликлар аниқланмаган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси маълум қилди.
Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Истанбул шаҳрининг айрим туманларида (Башакшеҳир, Арнавуткей, Кучукчекмеже) кучли ёмғир ёғиши оқибатида 4 нафар шахс вафот этган ва бир неча киши жароҳат олган.
Бош консулхона Истанбул вилоят ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотлар билан боғланиши натижасида вафот этганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлигини аниқлаган.
“Жабрланганлар орасида ватандошларимиз борлиги ҳақида дипломатик ваколатхонага маълумот келиб тушмаганини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь