Истанбулдаги Дўлмабаҳче саройида ёнғин чиқди

Олам

image

Истанбулдаги тарихий ёдгорликлардан бири, султон Абдулмажид I давридан қолган қаророгоҳ – Дўлмабаҳче саройида ёнғин чиқди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар бонг урмоқда. 

Қайд этилишича, бугун, 4 март тонгида саройнинг тарихий асарлар қайта тикланган дурадгорлик устахонасида ёнғин чиққан. 

Музей-қароргоҳ ходимлари вазиятни пайқаб, ўт ўчирувчиларни хабардор қилган. 

Бешиктош ва Бейўғлу ҳудудларига қарашли ўт ўчирувчилар зудлик билан ёнғинни ўчириш учун етиб келган. Ёнҳин хавфсизлиги хизмати ходимларининг саъй-ҳаракати натижасида ёнғин тезда бартараф этилган. 

Маълум қилинишича, олов дурадгорлик сехидаги компрессордан чиққан.

Маълумот учун, ушбу сарой 1842-1853 йилларда султон Абдулмажид I томонидан барпо этилган. Унинг умумий майдони 4500 кв метр. 

1889 йилга келиб султон Абдулҳамид қароргоҳини Дўлмабаҳче саройидан Юлдуз саройига кўчиради. Аммо ҳокимиятнинг кейинги ворислари мамлакат бошқарувини Дўлмабаҳче саройидан олиб борди. Туркия Республикасининг Биринчи Президенти Мустафо Камол Отатурк Дўлмабаҳче саройида 1923 йилдан 1938 йилгача яшаб, фаолият юритди. 1938 йилнинг 10 ноябрь куни ушбу саройда вафот этди. 

1952 йилда Ҳукумат саройдан ҳафтада бир кун музей сифатида фойдаланишга рухсат берди. У 1964 йилда тўлиқ музейга айлантирилди ва 1971 йилда ёпилди. Шундан сўнг, бир неча бор у вазиятга кўра очилиб, кейин яна ёпилган. 

1984 йилдан буён сарой узлуксиз равишда музей сифатида ишлаб келмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Дўлмабаҳче саройи

Баҳолаганлар

82

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар