Истанбулдаги автовокзалдан бомба топилди 

Олам 3749
image
-

Туркиянинг Истанбул шаҳридаги автовокзалдан портловчи мослама топилди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу маълум қилди, деб ёзмоқда "Hurriyet".  

Унга кўра, мамлакатда тақиқланган Курдистон Ишчилар партияси аъзолари 5 кг миқдорда портловчи моддалар келтирган. 

Қурилма машинадан топилган ва зарарсизлантирилган. 

Сулаймон Сойлунинг сўзларига кўра, ҳужумнинг олдини олиш полициянинг ҳушёрлиги ва разведка хизматлари фаолияти натижасида амалга оширилган. 

Амалиёт натижасида икки киши ҳибсга олинган. 

"У ерда минглаб одамлар бор эди. Портловчи моддаларни ўрнатганлар ушланди", деган Сойлу.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 179
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×