Истанбулда уйғурлар Пекин-2022 Олимпиадасига қарши намойиш ўтказди

Олам

image

Кеча, 4 февраль куни Истанбул кўчаларида юзлаб уйғурлар оммани Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларини бойкот қилишга чақириб, намойишга чиқди. Бундан ташқари, намойишчилар Олимпиада иштирокчиларини Хитойнинг мамлакатдаги ирқий озчиликларга ўтказаётган тазйиқига қарши баралла гапиришга ундашган.

Кеча очилиш маросими бўлиб ўтган қишки Олимпия ўйинлари, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро кузатув ташкилотлари мутахассислари COVID-19 пандемияси билан боғлиқ чекловлар важ қилиниб, Хитой ҳудудига киритилмаётган бир пайтда ўтказилмоқда. 

“Хитой геноцидни тўхтат”, “Мусулмонлар уйғонинг, ўз биродарингизни ёнини олинг”, дея ёзилган пештахталарни кўтариб олган намойишчилар Истанбулдаги Хитой консуллиги томон боришаётганида полиция қаршилигига дуч келган. 

“Қишки Олимпия ўйинлари қор устида эмас балки, инсонлар қони устида ўтказилмоқда”, дея таъкидлаган 26 яшар намойишчилалардан бири Абдулла Мудинўғли.  

Барча намойишчилар қўлларига Шарқий Туркистон озодлиги рамзи бўлган кўк ва оқ рангдаги байроқларни кўтариб олиб, ўзларининг Шинжондаги миллатдошларига бирдамлик кўрсатишган. 

Билдирилишича, Марказий Осиё ҳудудидан ташқари, Туркияда 50 000 дан ортиқ уйғур миллатига мансуб одамлар истиқомат қилади. 

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича экспертларига кўра, 2016 йилдан буён Хитойдаги қайта тарбиялаш лагерларида 1 миллиондан ортиқ ирқий озчилик вакиллари тутқунда сақлаб келинмоқда. Маълумотларга кўра, тутқундагиларнинг аксарияти уйғур миллатига мансуб фуқаролардир.   

Эслатиб ўтамиз, ўзига нисбатан қўйилаётган барча айбловларни инкор қилиб келаётган Пекин, БМТнинг Шинжондаги инсон ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ вазиятни ўрганиш бўйича қўйган талабига розилик билдирганди. 

Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинлари ўтганидан сўнг, БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича Бош комиссари Мишель Бачелет Хитойдаги уйғур озчилиги яшайдиган Шинжонга ташриф буюради.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

211

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг