Истанбулда туркманистонлик ўлик ҳолда топилди, ўзбекистонлик аёл ҳибсга олинди

Олам

image

Истанбулнинг Молтепа туманидаги 4 қаватли уйнинг иккинчи қавати зинасида 40 яшар Туркманистон фуқароси Азиз Бобохоновнинг жасади топилди. Воқеа жойига келган тиббий гуруҳлар Бобохоновнинг вафот этганини аниқлади. Ҳодисага алоқадор бинода яшовчи ўзбекистонлик аёл қўлга олинди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди.

Воқеа жорий йилнинг 21 май куни соат 19:00 атрофида Молтепа тумани Финдикли маҳалласи, Меҳмет Акиф Эрсой кўчасидаги 4 қаватли бинода содир бўлган. Аҳоли иккинчи қаватдаги зинапояда ҳаракатсиз ётган одамни кўрди. Бу ҳақида хабар берилганидан сўнг воқеа жойига тез ёрдам ва полиция гуруҳлари юборилган. Шифокорлар ерда ётган одам ўлганини аниқлаган. Унинг бармоқ излари олинганидан сўнг, жасад Туркманистон фуқароси 40 ёшли Азиз Бобохоновга тегишли экани маълум бўлган. Бобохоновнинг жасади экспертизалардан сўнг Суд-тиббиёт экспертизаси институти ўликхонасига жўнатилган. 

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ушбу бинода яшовчи 48 ёшли Ўзбекистон фуқароси Гулноза С. қўлга олинган. Ўтказилган тинтувлар давомида аёлнинг уйида марҳумнинг шахсий буюмлари топилган. 

Аёл ўз баёнотида марҳум унинг йигити бўлгани, кундузи уйига келгани, ўзбек ресторанидан қўлбола спиртли ичимликлар сотиб олгани, йигит ичганидан сўнг бироз вақт ўтиб безовта бўлганини, қизи келишидан аввал йигитни уйдан чиқариб юборганини айтган. 

Гулноза С. қўшнисиникига кетаётганида йигити зинада ётганини кўрганини айтган. Полиция томонидан олиб борилган тадбирлардан сўнг Гулноза С. суд биносига ўтказилди. Воқеа юзасидан полиция текширувлари давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг