Истанбулда Туркий тилли давлатлар медиа форуми старт олди
Олам
−
22 Октябрь 2021
3883Бугун, 22 октябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши оммавий ахборот воситалари ходимлари, медиа соҳаси мутахассислари, академик ва профессорлар, талабалар иштирокида "Олис ўтмиш, буюк келажак" номли медиа форум ўз ишини бошлади.
Унда Озарбайжон, Туркия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Венгрия ваҳШимолий Кипр Республикаларидан (таҳр: Ўзбекистонда расмий тан олинмаган) 500 га яқин медиа соҳаси вакиллари иштирок этмоқда.
Медиа форум очилиш маросимида Шимолий Кипр Турк Республикаси Президенти Эрсин Татар, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши Бош котиби Багдат Амриев, Туркия Президенти Администрацияси Оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Фахретдин Алтун, Озарбайжон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Ҳикмат Хожиев иштирок этмоқда.
Илк бор ташкил этилаётган медиа форум иштирокчиларига Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған видеотабрик йўллади.
Форумда киносаноати ва оммавий ахборот воситалари соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, ёлғон ахборотларга қарши биргаликда курашиш масалалари муҳокама қилинади.
Форум очилиш маросимида сўзга чиққан Туркия Президенти Администрацияси Оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Фахретдин Алтун, ўз сўзида Туркий тилли давлатлар ОАВ вакиллари сохта ва ёлғон хабарларга нисбатан бир куч бўлиб курашиши кераклигига алоҳида тўхталди.
"Нафақат сиёсат, иқтисод, балки электрон медиала ҳам адолатни таъминлашимиз лозим. Электрон фашизм ва глобал ёлғонга қарши курашиш керак", дейди Алтун.
Халқаро форумда Ўзбекистон делегациядан QALAMPIR.UZ интернет нашри раҳбари Қамариддин Шайхов ҳам иштирок этиб, нутқ сўзлайди.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан 2019 йил Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо бўлди.
LiveБарчаси