Истанбулда ИШИД етакчиси қўлга олинди

Олам 8414
image
-

Туркиянинг Истанбул шаҳрида ИШИД халқаро террорчилик гуруҳи етакчиси Абу ал-Ҳасан ал-Қурайший қўлга олинди. Бу ҳақда “Bloomberg” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ўтказилган операция натижаларини тез орада эълон қилади. 

ИШИД етакчисини қўлга олиш бўйича операция Туркия Миллий разведка ташкилоти ва Терроризмга қарши кураш бошқармаси билан ҳамкорликда амалга оширилган. 

Маълумот ўрнида, Абу ал-Ҳасан ал-Қурайший ИШИДнинг собиқ етакчиси Абу Иброҳим ал-Ҳошимий ал-Курайшийнинг укаси. У жорий йилнинг март ойида террористик гуруҳ етакчисига айланган. Унинг ҳақиқий исми Жума Авад ал-Бадри.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 413
Рейтинг: 3
t
×