Иссиқлик таъминоти учун сувнинг ҳароратига қараб пул тўлаш тартиби ўрнатилади — Қурбон Турсунов

Жамият 3836
image

Иссиқлик таъминоти учун ҳисоблагич орқали пул тўлаш тартиби жорий қилинади. Бунда аҳоли сувнинг ҳароратига қараб тўлов қилади. Бу ҳақда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Қобил Турсунов жорий йилнинг 28 октябрь куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

“Бундан кейин барча лойиҳаларимиз марказий ҳисоблагич орқали амалга оширилади. Иссиқлик таъминотига ҳам ҳисоблагич билан тўлаш белгиланди. Бу жорий йилдан бошланди. Улгуржи истеъмолчилар ҳисоблагич орқали пул тўлайди. Фақат аҳоли метр квадратдан келиб чиқиб ҳисобланади. Иссиқ олса ҳам, совуқ олса ҳам бир хил пул тўлайди. Масалан, ташқи ҳаво ҳарорати юқори бўлган пайтда, биз ҳам иссиқлик таъминоти корхонасида ҳароратни баландроқ қилишимиз керак. Табиийки газ сарфи кўпаяди. Лекин аҳоли томонидан тўланадиган сумма бир хил”, деган вазир ўринбосари.

Қобил Турсунов сўзида давом этиб, ҳозир одамлар 70 даражали сувга ҳам, 60 даражага ҳам, 75 даражага ҳам бир хил тўлов қилмоқда. Ҳисоблагич бўлса, одамлар юқори ҳароратли сув учун кўпроқ, паст ҳароратли сув учун камроқ пул тўлайди. 

“Афсуски, бу лойиҳани энди амалга оширяпмиз, бундан кейин бўладиган лойиҳалар ҳисоблагич билан амалга оширилади”, деб таъкидлади у.

Аввалроқ, Ўзбекистонда аҳолининг иссиқлик таъминотидан қарздорлиги 2 трлн 100 млн сўмга етгани ҳақида хабар берган эдик.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 137
Рейтинг: 2.9
t
×