Иссиқ об-ҳаво сабабли поездлар ҳаракати тезлигига чекловлар киритилади
Жамият
−
11 июн 2023 8032 1 дақиқа
Айни кунларда республикада кузатилаётган кескин иссиқ об-ҳаво сабабли поездлар ҳаракати тезлигига чекловлар жорий этилади. Бу ҳақда "Ўзтемирйўловчи" акциядорлик жамияти хабар берди.
Билдирилишича, ҳарорат кўтарилиши оқибатида ер усти темир йўлларининг релслари ҳамда уларнинг пўлат қисмларида ҳарорат жуда юқори бўлади. Шу боис, йўловчилар ва поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади.
Маълум қилинишича, ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилган поездлар совутиш тизимининг ишлаш қуввати пасайиши мумкин.
"Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ ўз мижозларидан, аномал иссиқлик туфайли юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўрайди", дейилади хабарда.
Live
БарчасиҚўйлиқда ҳам ёнғин содир бўлди
06 август
Ян Диоманде расман “Реал Мадрид”га ўтди
06 август