Исроилнинг Рафаҳга ҳужуми оқибатида камида 22 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Бугун, 29 апрелга ўтар кечаси Исроилнинг Ғазо жанубидаги Рафаҳ шаҳрига уюштирган ҳаво ҳужуми оқибатида камида 22 киши ҳалок бўлди, улардан олти нафари аёл ва беш нафари ёш бола бўлиб, болалардан бири атиги 5 кунлик эди. Бу ҳақда Фаластин соғлиқни сақлаш расмийларига таяниб, “Associated Press” хабар берди.

Бир кечада содир бўлган ҳужумларда учта оиланинг уйига зарба берилган. Жасадлар олиб келинган Абу Юсуф ан-Нажжор шифохонаси маълумотларига кўра, биринчи зарбада 11 киши, жумладан 9 ёшдан 27 ёшгача бўлган тўрт ака-ука ҳалок бўлган. Иккинчи зарбадан эса саккиз киши, жумладан 33 ёшли ота ва унинг 5 кунлик ўғли жон таслим қилган. Учинчи зарбада 23, 19 ва 12 ёшли учта ака-ука ҳалок бўлган.

Исроил уруш бошланганидан бери мунтазам равишда Рафаҳга ҳаво ҳужумлари уюштириб келмоқда. Исроил Рафаҳ Ғазо секторидаги ҲАМАСнинг сўнгги йирик таянчи эканини айтиб, қуруқликдаги қўшинларини юбориш билан таҳдид қилмоқда. Бир миллиондан ортиқ фаластинлик Миср чегарасидаги шаҳардан бошпана топган. Қўшма Штатлар ва бошқалар гуманитар фалокатдан қўрқиб, Исроилни босқинчилик қилмасликка чақирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 28 апрель куни АҚШ Президенти Жо Байден Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху билан телефон суҳбатида Вашингтон ишончли гуманитар режасиз Рафаҳ операциясини қўллаб-қувватлай олмаслигини таъкидлаганди.

Муқаддасхон Саттарова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Исроил Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг