Исроил яна Ливан ҳудудига зарба берди

Олам

image

Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари айни дамда Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати нишонларига кенг кўламли зарбалар бермоқда. Бу ҳақда Исроил Мудофаа вазирлиги хабар берди.

“Assoaciated France Press” хабарига кўра, Исроил ҳарбийлари ливанликларни “Ҳизбуллоҳ” ходимлари қурол сақлайдиган барча биноларни зудлик билан тарк этишга чақирган.

Аввалроқ, Исроил шимолида ҳаво ҳужуми сиреналари янграган эди. “Ҳизбуллоҳ” Исроил ҳудуди янгидан ўққа тутилгани ҳақида хабар берди. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот йўқ.

Исроил армияси бош штаб раҳбари Герзи Ҳалеви Ливанга қарши ҳужумлар шимолий чегара ҳудудларидаги тинч аҳолининг уйларига қайтиши учун келгуси кунларда ҳам давом этишини айтди.

“Агар “Ҳизбуллоҳ” гапга тушунишни истамаса, улар англаб етгунича, биз уларни қайта-қайта ўққа тутамиз”, дея қўшимча қилган у.

Шу билан бирга, Исроил армияси Ғазо секторида ҲАМАСга қарши босимни кучайтирмоқда. Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари блокададаги қирғоқ минтақасининг марказий қисмидаги қўмондонлик марказига зарба берганини билдирди. Исроил армиясининг таъкидлашича, зарбадан олдин тинч аҳоли қурбонларини камайтириш чоралари кўрилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи Ҳайфадан жануби-шарқда жойлашган Рамат-Дэвид авиабазасига 120 дан ортиқ Fadi 1 вa Fadi 2 ракеталарини учирганди. Исроил шошилинч тиббий ёрдам хизматининг хабар беришича, Гайлнинг қуйи қисмидаги қишлоқлардан бирида ракета уриб туширилиши туфайли бир киши енгил жароҳатланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ливан Ҳизбуллоҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made