Исроил яна Ғазода ёрдам кутаётган одамларга ҳужум қилди

Олам

image

Бугун, 24 июнь куни тонгда Исроил томонидан Ғазо шаҳрининг турли ҳудудларига ва Ғазо жанубида инсонпарварлик ёрдамини кутаётган фуқаролар тўпланган жойларга уюштирилган ҳаво ҳужумлари оқибатида камида 24 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди, яна ўнлаб одамлар жароҳат олди. Бу ҳақда WAFA хабар берди.

Нашрга кўра, Ғазо шаҳрининг жанубидаги Сабра маҳалласида бомбардимон қилинган уй вайроналари остидан 5 нафар жасад топилиб, улар Аш-Шифо тиббий мажмуасига ярадорлар билан бирга етказилган.

Шунингдек, Нусейратда жойлашган Ал-Авдо шифохонаси манбаларининг хабарига кўра, Салоҳиддин кўчасида ёрдам олиш учун тўпланган юзлаб фуқароларнинг нишонга олиниши оқибатида шифохонага 19 та жасад ва 146 нафар ярадор олиб борилган.

Нашр манбаларининг билдиришича, яраланганларнинг 62 нафари оғир аҳволда бўлиб, улар Ғазо секторининг марказий қисмидаги бошқа шифохоналарга даволаниш учун юборилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Исроил армиясининг Ғазо сектори жанубидаги Нетзарим коридори ҳудудида гуманитар ёрдам кутаётган тинч аҳолига уюштирган ҳужумида камида 22 фаластинлик ҳалок бўлиб, кўплар яраланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг