Исроил Яман пойтахтидаги аэропортни буткул вайрон қилди (видео)

Олам

image

Кеча, 5 май куни Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Яман пойтахти Сана шаҳрига зарба бериб, пойтахт аэропортини буткул вайрон қилди. Бу ҳақда ҳусийлар назоратидаги “Al Masirah” телеканали хабар берди.  

Телеканал маълумотларига кўра, Исроил самолётлари Сана аэропортининг асосий йўловчи терминали ва барча техник жиҳозларини вайрон қилган. Шунингдек, Исроил қирувчилари Яман пойтахтининг турли ҳудудларидаги энергетика объектларига ҳам зарба бермоқда. “Даҳбан” электр станциясига ҳам зарбалар қайд этилган.

Маълумот учун, 5 май куни Яманнинг ҳусийлари Исроил аэропортларига кўплаб зарбалар бериб, унга тўлиқ ҳаво блокадаси ўтказиш ниятида эканини эълон қилди. Баёнот яҳудий давлатининг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими 4 май куни Ямандан учирилган ракеталардан бирини ушлай олмаганидан сўнг янгради. Ўз навбатида, Исроил раҳбарияти стратегик аҳамиятга эга ҳусий инфратузилмасига зарбаларни қайтадан бошлашни буюрди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг 20 га яқин қирувчи самолёти Яман қирғоқларидаги ҳусийлар инфратузилмасига, жумладан, Ходейда порт шаҳри ва Бажил шаҳри яқинидаги цемент заводига зарба бергани хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

аэропорт Исроил Яман Сана

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг