Исроил Мудофаа вазирининг уйидаги фаррош айғоқчи бўлиб чиқди

Олам 17210
image

Исроил Бош хавфсизлик хизмати (Шабак) мамлакат Мудофаа вазири Бени Ганцнинг уйида фаррош бўлиб ишлаган айғоқчини қўлга олди. Фаррош Эрон фойдасига жосуслик қилганликда гумон қилиниб, ҳибсга олинган. Бу ҳақда “Fox News” Шабак’га таяниб, хабар берди.

Хавфсизлик хизмати маълумотларига кўра, 37 ёшли Омри Горен “ўз ташаббуси билан ҳибсга олинишидан бир неча кун олдин ижтимоий тармоқлардан бири орқали Эрондаги ташкилот билан боғланиб, вазирнинг уйида эканини ҳисобга олган ҳолда турли йўллар билан ёрдам беришни таклиф қилган”.

Маълум бўлишича, фаррош вазир Ганцнинг компьютерига зарарли дастурларни ўрнатишни таклиф қилган. Фаррош Горен пул сўраган ва Мудофаа вазирининг шахсий буюмлари, жумладан, компьютер, стол, телефон, планшет, сейф ва оиласининг шахсий ҳисоблари суратларини тақдим этган.

Хавфсизлик хизматининг ахборотига кўра, фаррошнинг ҳаракатлари жиддий зарар келтирмаган, чунки у уйдаги маълумотлар хавфсизлиги протоколи туфайли махфий маълумотларга кириш имконига эга эмас эди. Бироқ, ушбу ҳодиса жараёнида протоколлар қайта кўриб чиқилган.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1144
Рейтинг: 2.9
t
×