Исроил Moderna вакцинасини маъқуллади

Олам

image

Исроил Соғлиқни сақлаш вазирлиги COVID-19 га қарши Moderna вакцинасидан фойдаланишни маъқуллади. Бу ҳақда компания веб-сайтидаги хабарда айтилган. 

"Бу Moderna'нинг коронавирусга қарши вакцинасини қўллашни маъқуллаган учинчи давлат ва Шимолий Америка ташқарисидаги биринчи давлатдир", дейилган хабарда. 

Хабарда айтилишича, Исроил Соғлиқни сақлаш вазирлиги 6 миллион дозада вакцина етказиб беришни маъқуллаган. 

Компания яқин келажакда вакцина бошқа бозорларда ҳам тасдиқланишига умид қилган.

Маълумот ўрнида, Moderna вакцинасини АҚШ 2020 йил 18 декабрда, Канада эса 2020 йил 23 декабрда тасдиқлаган. Ҳозирда Европа Иттифоқи, Сингапур, Швейцария ва Буюк Британияда вакцинани тасдиқлаш масалалари кўриб чиқилмоқда.

Исроилда коронавирусга чалинганлар 442 мингдан ошган. 3 минг 416 нафар бемор вафот этган. 

Аввалроқ, Moderna компанияси вакцинаси самарадорлиги 94,1 фоизни, коронавируснинг оғир шакли билан эса 100 фоизни ташкил этган эди. Препаратни синовдан ўтказиш пайтида плацебо гуруҳига кирган бир киши вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Moderna

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг