Исроил Мадримов WBO чемпионини жангга чорлади

Спорт

image

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Исроил Мадримов WBO чемпиони Хайме Мунгуйяга қарши жанг ўтказиш истагини билдирди.

Ўзбек боксчиси ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида промоутерлари Андрей Рябинский ва Эдди Хирнга мурожаат қилиб, Хайме Мунгуйя билан чемпионлик жанги ташкил этиб беришни сўраган.

Айни пайтда мексикалик боксчи биринчи ўрта вазн тоифаси (169,853 кг)да WBO чемпионлик камари соҳиби бўлиб турибди. 

Маълумот учун, 22 ёшли Хайме кеча Мексикада ташкил этилган бокс оқшомида ирландиялик 34 ёшли Дэннис Хоганни ҳакамлар қарорига кўра мағлуб этиб, чемпионлик камарини ўзида сақлаб қолганди. Ҳакамлардан бири жанг 114-114 ҳисобидаги дуранг билан тугаганини эътироф этган. Қолган икки ҳакам 115-113 ва 116-112 ҳисобидаги ғалабани чемпионга тақдим этишган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

профессионал боксчи

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар