Исроил Ливанга нисбатан “хавфли ўйин” ўйнамоқда – “Axios”

Олам

image

Америка расмийлари Исроилнинг Ливан жанубидаги ҳаракатларидан хавотирда ва исроилликлар “хавфли ўйин” ўйнаяпти, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда манбаларга таяниб, “Axios” портали хабар берди.

“Исроилликлар охирги кунларда хавфли ўйин кўрсатишмоқда”, дейди америкалик амалдор.

Вашингтон яҳудий давлатига ўз ҳаракатларидан хавотир билдирган.

Шу билан бирга, “Axios” Исроил ва Ливан вакиллари Оқ уйга чегарада сўнгги пайтларда юзага келган кескинликларга қарамай, ўт очишни тўхтатиш келишувига содиқ эканликларини билдирганликларига эътибор қаратади.

Маълумот учун, Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” 27 ноябрь куни Ливанда ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришган эди. Шартнома шартларига кўра, Исроил қўшинлари яқин 60 кун ичида Ливан ҳудудини тарк этади. АҚШ ва Франция, хусусан, сулҳнинг тўлиқ бажарилишини таъминлаш учун ҳаракат қилмоқда. Исроил Бош вазири Нетаньяхунинг таъкидлашича, Исроил ўз хавфсизлигига таҳдид соладиган ҳар қандай таҳдидга қарши ҳаракат қилиш ҳуқуқини ва “Ҳизбуллоҳ” билан ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни “қўллаш эркинлигини” сақлаб қолади. Келишув давомида Нетаньяху, шунингдек, агар “Ҳизбуллоҳ” қуролланса ёки чегара яқинидаги инфратузилмасини тикласа, Исроил Ливандаги жангларни қайта бошлашига ваъда берган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 2 декабрь куни Ливан ва Исроил бир-бирини сулҳни бузганликда айблаганди. Билдирилишича, Исроил Ливанга катта ҳаво ҳужумларини амалга оширди, оқибатда 11 киши вафот этган. Қайд этилишича, бу ҳужумлар “Ҳизбуллоҳ” келишувни бузиб, бир неча марта ракета отганига жавобан амалга оширилган.

Исроил мудофаа кучлари бош штаби бошлиғи Герзи Ҳалеви Исроил армиясининг Шимолий қўмондонлиги штаб-квартирасида бўлиб ўтган йиғилишда ҳарбийлар "ўт очишни тўхтатиш келишувининг қўпол равишда бузилишига қатъий жавоб беришини" айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Исроил Ливан Ҳизбуллоҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг