Исроил кучлари фаластинлик футболчини отиб ўлдирди

Спорт

image
0:00
0:00
download

Исроил кучлари Наблус шаҳридаги рейд вақтида футболчи Аҳмед Дарагмеҳни отиб ўлдирди. Бу ҳақда “Al Jazeera”да хабар берилди.

Қайд этилишича, ҳолатни фаластинлик шифокорлар тасдиқлаган, ҳодиса вақтида беш киши яраланган. Воқеа жойидан олинган видеотасвирларда ўқ овозини эшитиш мумкин.

Маълумот ўрнида, 23 ёшли Дарагмеҳ Тубас шаҳридан бўлиб, у “Тақафи Тулкарем” клубида тўп сурган. Шунингдек, футболчи ўз клубининг етакчи аъзоларидан бири эканлиги қайд этилган. Ҳозирча Дарагмеҳнинг тўқнашувларда нега иштирок этгани маълум эмас.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

317

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made