Исроил қуруқликдаги операцияларни кучайтирмоқда. ҲАМАС бунга тайёрлигини айтди – JP

Олам

image

Бугун, 28 октябрь куни эрта тонгда ҲАМАС ўз кучлари Исроил қўшинлар билан тўқнаш келганини маълум қилди ва Исроилнинг қуруқликдаги ҳар қандай босқинига қарши туришга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда “The Jerusalem Post” хабар берди.

Айтилишича, Ғазо шимолидаги Байт Ханун шаҳри ва Бурейж қочқинлар лагери яқинида ЦАХАЛ ва ҲАМАС аскарлари ўртасида жанглар бўлган.

Фаластин ОАВсида эса кеча, 27 октябрь куни кечки пайт Исроил танклари Ғазо секторида позицияларни эгаллагани ҳақида хабар тарқалган. Тахминан бир вақтнинг ўзида Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ғазо сектори шимолидаги ҲАМАС нишонларига зарба беришни бошлаган. 

Бундан ташқари, Исроил вақти билан эрталаб соат 2 га яқин Ғазо шимоли билан чегарадош Нетив Ҳаасарда ракета сиреналари янграган.

Маълумот учун, Ғазо секторидаги асосий интернет провайдери NetStream ўз хизматларини кўрсатишни тўхтатганидан бери Ғазо кечадан бери интернет узилишига дуч келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо ҲАМАС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made