Исроил Ғазога ҳаводан зарба берди

Олам 8689
image
-

Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ғазо секторининг жануби-ғарбидаги Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати объектига ҳужум қилди. Бу ҳақда “Анадолу” хабар берди.

Исроил армияси (ЦАХАЛ) матбуот хизмати ХАМАСга тегишли ерости ракета ишлаб чиқариш объекти ҳаво зарбаларига учрагани ҳақида хабар берди.

Қайд этилишича, ҳаво ҳужумлари Фаластин анклавидан Исроил томон отилган ракета ҳужумларига жавобан амалга оширилган.

Қурбонлар ва ярадорлар ҳақида маълумот йўқ.

Исроил расмийлари аввалроқ Ғазодан Исроил жанубидаги Ашкелон шаҳри томон икки ракета учирилгани, улардан бири Темир гумбаз ҳаво мудофаа тизими томонидан йўқ қилингани, иккинчиси очиқ майдонга тушгани ҳақида хабар берган эди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 418
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×