Исроил Ғазода фаластинликларнинг яшашига тақиқ қўймоқчи – WSJ 

Олам

image

Исроил Яқин Шарқдаги жорий кескинлашув тугаганидан кейин Ғазо секторида чегара бўйлаб “буфер зона” яратмоқчи. Бу ҳақда Исроил ва Америка расмийларига таяниб, “The Wall Street Journal” (WSJ) хабар берди

Нашр суҳбатдошларининг таъкидлашича, Исроил анклавни босиб олиш ниятида эмас, бироқ режага кўра, Фаластин томонига тегишли бўлган бу зона фаластинликларнинг ўзи яшаши тақиқланадиган "бегона ҳудуд"га айланади.

Газетанинг ёзишича, Исроилнинг энг яқин иттифоқчиси АҚШнинг бунга қандай муносабатда бўлиши ҳозирча аниқ эмас.

“Бундай режа гарчи анклав ҳажмини камайтирмаса-да, фаластинликларнинг ўз ҳудудига киришини чеклайди. Ушбу ҳолатда норозилик кучайиши  мумкин”, деб ёзади WSJ.

Манбаларнинг таъкидлашича, АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхуни вазият янада авж олишининг олдини олиш ва тинч аҳоли орасида қурбонларни камайтириш чораларини кўришга ишонтиришга уринмоқда, бироқ бу иттифоқчилар ўртасидаги келишмовчиликни юзага келтиради. Яқинда Исроил "кўпроқ мақсадли зарбалар бериш қобилиятини намойиш этди", бу гўёки Америка таъсирининг "муваффақияти" дан далолат беради. Бироқ, Байден маъмурияти, ҳали кўпроқ гаровга олинганларни озод қилиш имконини берадиган узоқ гуманитар пауза зарурлигига Исроилни ишонтира олмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ОАВда АҚШ, Миср ва Қатар воситачилигида гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокаралар олиб борилгани, Исроил қамоқларидан қанча аёл ва болалар озод қилинса, ҲАМАС ҳам шунча гаровга олинганларни озод қилишга рози бўлгани, бундан ташқари Исроил беш кунлик сулҳга рози бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ орадан кўп ўтмай бу хабарлар рад этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Исроил Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг