Исроил Ғазо шимолига қайтишга уринган фаластинликларга ўт очди – ОАВ
Олам
−
24 Ноябрь 2023
5801Исроил армияси эрталабдан гуманитар пауза бошланган Ғазо секторининг жанубидан шимолга қайтишга уринаётган фаластинликларга қарата ўт очди. Бу ҳақда “Анадолу” хабар берди.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Исроил армияси эксклав жанубидан Ғазо шаҳри ва шимолий ҳудудларга қайтишга уринаётган фаластинликларни нишонга олган.
Соғлиқни сақлаш манбаларига кўра, Исроил ҳарбийлари томонидан уюштирилган отишма оқибатида бир киши ҳалок бўлган. Бундан ташқари, кўп сонли фаластинликлар (аксарияти оёғидан) яраланган.
Ярадорлар Дейр ал-Балаҳ шаҳридаги “Ал-Ақсо шаҳидлари” шифохонасига олиб кетилган.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 24 ноябрь куни эрталаб маҳаллий вақт билан соат 7:00 да ҲАМАС ва Исроил ўртасида тузилган тўрт кунлик гуманитар пауза кучга кирганди. Гуманитар пауза Ғазо секторидаги ҳужумларни вақтинча тўхтатиш, асирларни алмашиш ва блокланган эксклавга гуманитар ёрдам етказишни назарда тутади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь