Исроил Ғазо секторига ҳужум қилди

Олам

image

Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ғазо секторига ҳужум қилди. Бу ҳақда мамлакат армияси хабар берди.

"Исроил ҳудуди томон учирилган ракетага жавобан қирувчи самолётлар HAMAS ташкилотига тегишли қурол ишлаб чиқарувчи корхонага ҳужум қилди", дейилади баёнотда.

Маълумотларга кўра, ушбу объект HAMAS ташкилотининг асосий ишлаб чиқариш объекти сифатида фойдаланилади. Бу ерда ташкилотнинг Ғазо секторидаги ракеталарининг аксарияти ишлаб чиқарилади.

“Бундан ташқари, Исроил мудофаа кучлари Ғазо сектори жанубидаги HAMAS террорчиларининг туннелига ҳужум қилди”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида қурбон бўлганлар йўқ,

Маълумот учун, HAMAS ҳаракати Ғазо секторида 2007 йилдан бери ҳукмронлик қилаётган фаластинликларнинг исломий ҳаракати ҳисобланади.

HAMAS Исроил, Канада, АҚШ, Япония, Европа Иттифоқи, Америка Давлатлари Ташкилоти ва бошқа қатор давлатлар томонидан террорчи ташкилот деб топилган. Иордания ва Мисрда ҳам тақиқланган. HAMAS Россия, Норвегия, Туркия ва Хитойда террорчи ташкилот сифатида тан олинмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

236

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг