Исроил Ғазо секторидаги БМТ мактабига зарба берди
Олам
−
06 Июнь 2024
5242Бугун, 6 июнь куни Исроил ҳарбийлари Ғазо сектори марказидаги БМТ мактабига ҳаво ҳужуми уюштиргани оқибатида камида 27 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фаластин соғлиқни сақлаш идораси хабар берди.
Исроил мудофаа кучлари 7 октябрь куни Исроилга ҳужумда иштирок этган ҲАМАС жангчилари мактабдан бошпана сифатида фойдаланганини иддао қилмоқда.
ҲАМАС матбуот хизмати Исроилнинг тушунтиришини рад этди ва Исроил кучлари кўчирилган одамларга қарши "шафқатсиз жиноят" содир этганини айтди.
Ҳужум Нусейратдаги БМТнинг фаластинлик қочқинлар бўйича агентлигига қарашли мактабга қаратилган.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь
Доллар курси пастлади.
14 Январь