Исроил фаластинликларнинг Ал-Ақсода таровиҳ намозини ўқишига йўл қўймаяпти

Олам

image

Исроил ишғол остидаги Ғарбий Соҳилда яшовчи фаластинликларга Рамазон ойининг биринчи таровиҳ намозини Исломнинг энг муқаддас жойи – Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидида ўқишини тақиқлаяпти. Бу ҳақда "Анадолу" хабар берди.

Гувоҳларнинг айтишича, Исроил полицияси юзлаб фаластинликларнинг масжидга киришига қаршилик қилган. Кўп сонли мусулмонлар Ҳарам аш-Шариф дарвозаси олдида тўпланишган ва Исроил полицияси уларга қарши куч ишлатиб, Масжидул Ақсога кириш йўлини тўсиб қўйган. 

Аслида Исроил ҳукумати 5 март куни берган ёзма баёнотида фаластинликларнинг Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидида Рамазон ойида ибодат қилишларини чекламаслигини ваъда берган. Маҳаллий аҳоли эса Шарқий Қуддус келажакдаги мустақил Фаластин давлатининг пойтахти эканлигини, бироқ Исроил Шарқий Қуддусни, жумладан, Ал-Ақсо масжидини яҳудийлаштириш ниятида барча имкониятларини ишга солаётганини айтиб ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил фаластин таровиҳ намози

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made