Исроил фаластинлик ишчиларни Ғазога депорт қилди
Олам
−
03 Ноябрь 2023
6485Исроил мамлакат ҳудудида ва босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги минглаб фаластинлик ишчиларни блокада остидаги Ғазо секторига депортация қилди. Бу ҳақда Ғазо сектори жанубидаги “Керм Абу Салим” назорат-ўтказиш пунктидаги ўз исмини айтишни истамаган хавфсизлик манбасига таяниб, “Анадолу” хабар берди.
Қайд этилишича, Исроил кучлари томонидан чегара дарвозасидан 2 километр узоқликда ташлаб кетилган ишчилар Ғазо сектори томон пиёда йўл олган. Ишчилар Рафаҳ шаҳрига келгач, Исроил ҳукумати уларнинг барча пуллари ва мобил телефонларини мусодара қилган.
Исроилнинг “Haaretz” газетаси ёзишича, Исроил ҳукумати Исроилда ишлаш учун рухсатномага эга бўлган минглаб ғазолик ишчиларни қайтариб юборишга қарор қилган. Ишчилар 7 октябрда бошланган можародан бери анклавдаги оилалари бағрига қайта олмаганди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ юзлаб хорижликлар Ғазо секторини Рафаҳ назорат пункти орқали тарк этганди.
LiveБарчаси