Исроил Фаластинга ҳаво ҳужумларини уюштирди
Олам
−
02 Февраль 2023
7923Бугун, 2 февраль куни эрталаб соат 03:15 да Исроил армияси Фаластиннинг Ғазо ҳарбий сектор марказига авиаҳужум уюштирди. Бу ҳақда “Barrons” нашри хабар берди.
Маҳаллий хавфсизлик манбаларига кўра, биринчи зарбалар (камида еттита) Фаластин исломий ҳаракати ХАМАСнинг қуролли қаноти – Эзидин ал-Қассам бригадаларининг ўқув марказига юборилган. Марказ Ғазо сектори марказидаги Ал-Мағози қочқинлар лагерида жойлашган.
Шунингдек, Исроил армияси томонидан ҳаво ҳужумларининг иккинчи босқичида Ғазо шаҳрининг жануби-ғарбидаги ал-Қассам бригадалари ўқув маркази нишонга олинди. Биринчи ҳаво ҳужумининг гувоҳи бўлган одамлар Ғазо секторидан Исроил томон яна иккита ракета отилганини кўрган ва гувоҳларнинг айтишича, яна бир неча ракета турли жойлардан отилган.
Кейинроқ Исроил мудофаа армияси Фаластинга берилган зарбалар ҳақида Twitter'да маълум қилди. Унда Исроил ХАМАСнинг қурол-яроғ заводи ва кимёвий хомашё ишлаб чиқарадиган заводга авиазарба йўллагани даъво қилинган.
“Исроил мудофаа армияси ХАМАСни Ғазодан келиб чиққан барча терактлар учун жавобгар деб ҳисоблайди, гуруҳ Исроил хавфсизлигини бузишнинг оқибатларига дуч келмоқда”, дейилади баёнотда.
Маълумот учун, 2,3 миллион аҳоли зич жойлашган Ғазо 2007 йилда ХАМАС ҳокимиятни қўлга олганидан бери Исроил блокадаси остида. Қурбонлар ёки етказилган зарар кўлами ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь