Исроил Эрон ядро иншоотлари яқинига зарба берган – “Jerusalem Post”

Олам

image

Исроилнинг Эронга ҳужуми Эрон ҳаво кучларининг Исфаҳон шаҳри яқинидаги базасига, республиканинг ядровий иншоотларига хавфли даражада яқин жойлашган нишонларга қарата амалга оширилган. Бу ҳақда Исроилнинг “The Jerusalem Post” газетаси манбаларга таяниб хабар берди.

Уларнинг маълумотларига кўра, яҳудий давлатининг ҳаракатидан Теҳронга қуйидаги хабарни етказиш мақсад қилинган:

"Биз бу сафар сизнинг ядровий объектларингизга ҳужум қилмасликка қарор қилдик, лекин жиддийроқ ҳаракат қилишимиз мумкин эди".

Нашрнинг ёзишича, Исфаҳонга зарба “нафақат зарар етказиш мақсадида, балки Эроннинг ядровий объектлари ҳужумга қанчалик заиф эканини яққол кўрсатиш учун” қилинган.

“Исроил Эрон ҳаво мудофааси томонидан аниқланмаслик учун узоқ масофали ҳаво-ер ракеталаридан фойдаланган”, дея қўшимча қилди газета.

“Financial Times” эса вазиятдан хабардор шахсга таяниб, Исроил 14 апрель куни Эрон яҳудий давлати томон дронлар ва ракеталар учирган ҳарбий нишонга зарба берганини хабар қилди.

"Баъзи нишонлар Сурия жанубида ҳам урилган. Географик жиҳатдан бу Исроилнинг Эроннинг исталган жойига етиб бориши мумкинлигини кўрсатади", дейди нашр манбаси.

Эслатиб ўтамиз, Исроил ҳужумидан олдин Эрон инқилоби қўриқчилари корпусининг ядровий мудофаа ва хавфсизлик бўлими қўмондони, генерал Аҳмад Ҳақталаб Теҳрон Исроилнинг “ядро марказлари”нинг жойлашишини аниқлагани, агар яҳудий давлати Эроннинг 14 апрелдаги Исроил ҳарбий объектларига яқинда уюштирган ҳужумига жавоб қайтарса, уларни йўқ қилишга тайёр эканини айтганди. Бугун, 19 апрель куни эрталаб Американинг ABC телеканали АҚШ расмийсига таяниб, Исроил Эрон ҳудудидаги объектга ракета зарбаси бергани ҳақида хабар берди. CNN америкалик мулозимга таяниб, бу ҳужум Исроилнинг 14 апрелдаги Эрон ҳужумига жавоби бўлганини таъкидлади.  

Эрон матбуотида эса мамлакат шаҳарларига ҳеч бир давлат томонидан ҳужум қилинмагани ҳақида хабар берилди. Эрон Миллий киберкосмик маркази вакили Ҳусайн Далирян Х’даги саҳифасида Исфаҳон шаҳри осмонида уриб туширилган учувчисиз самолётлар республика ҳудудидан учирилганини ёзди. Эрон армияси қўмондони генерал-лейтенант Абдулраҳим Мусавий Исфаҳон осмонида эшитилган портлаш ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларининг номаълум объектларга қарши ишлаши натижасида содир бўлганини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made