Исроил авиаҳужуми оқибатида уч нафар фаластинлик ҳалок бўлди
Олам
−
30 июн 917 2 дақиқа
Ғазо сектори марказидаги Дейр ал-Балаҳ шаҳрига Исроил томонидан амалга оширилган авиаҳужум оқибатида уч нафар фаластинлик, жумладан бир нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда кеча, 29 июнь куни Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.
Маълумотларга кўра, ҳужум маҳаллий вақт билан 29 июнь куни соат 09:30 атрофида амалга оширилган. Исроил ҳарбийлари ҳаво зарбаси берилганини тасдиқлаган, аммо операция тафсилотлари ҳақида қўшимча маълумот бермаган. Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дейр ал-Балаҳ шаҳри ҲАМАС назоратидаги ҳудуд эканини билдирган. Исроил эса Ғазо секторининг тахминан 60 фоизини назорат қилиб турибди.
Вазирлик маълумотига кўра, 27 июнь кунидан буён Исроил ҳарбийлари амалга оширган ҳужумлар оқибатида 12 нафар фаластинлик ҳалок бўлган. Улар орасида саккиз нафар эркак ва тўрт нафар бола бор. Шунингдек, Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроил томонидан босиб олинган Ғарбий соҳилдаги Ал-Бира шаҳрида рейд вақтида бир нафар фаластинлик ўсмир отиб ўлдирилганини маълум қилган.
Исроил армияси мазкур воқеа ўрганилаётганини билдириб, ҳарбийлар уларга тош отган гумонланувчига қарши ўқ узганини қайд этган. Исроил ўтган йил октябрь ойида АҚШ воситачилигида ҲАМАС билан эришилган ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин ҳам Ғазода бир неча бор ҳаво ҳужумларини амалга оширган.
Келтирилган маълумотларга кўра, ўт очишни тўхтатиш режими кучга кирган саккиз ой давомида Ғазода 1045 нафар фаластинлик ва тўрт нафар исроиллик ҳарбий ҳалок бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БМТнинг Мустақил халқаро тергов комиссияси Исроил ҳукуматини Ғазода фаластинлик болаларни атайлаб нишонга олган ҳамда ушбу ҳаракатлар геноцид, инсониятга қарши жиноятлар ва ҳарбий жиноятлар аломатларини кўрсатади деб баҳоланган эди.
Live
БарчасиБлогер Азиз Ҳакимов 4 йилга қамалди
11 август
Путин ҳеч нарсадан қўрқмаслигини айтди
11 август