Telegram
Биринчи билинг!
Олам
−
16 Ноябрь
4112Кеча, 15 ноябрь куни кечаси Исроил мудофаа кучлари ҲАМАС сиёсий бюроси Раиси Исмоил Ҳаниянинг Ғазодаги уйига зарба берди. Бу ҳақда армия матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 16 ноябрга ўтар кечаси Исроил қирувчи самолётлари Исмоил Ҳаниянинг қароргоҳига зарба берган. Мазкур бино одатда ташкилотнинг юқори мартабали раҳбарлари йиғиладиган жой бўлган.
ҲАМАС бунга қадар икки марта Исроил ҳарбийлари томонидан ҳаракатнинг сектордаги расмийлари қароргоҳларига ҳужумлар уюштирилганини эълон қилди. Бироқ Исроил армияси матбуот хизмати бундай ҳужум ҳақида биринчи марта хабар бермоқда.
“Мудофаа кучлари Ғазо секторидаги "Аш-Шати" қочоқлар лагеридаги операция чоғида ҲАМАС ҳарбий-денгиз кучларининг қурол-яроғ омборини топган ва йўқ қилган. Унда шўнғиш ускуналари, портловчи мосламалар ва қуроллар бўлган”, дейилади хабарда.
“The Times of Israel” нашрининг қайд этишича, Ҳаниянинг ўзи бир неча йилдан буён Қатарда яшайди.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги бир неча ҳафта ичида Ҳания Теҳронда бир қатор юқори мартабали эронликлар, жумладан, давлат раҳбари, шунингдек, хавфсизлик ва сиёсий соҳадаги қатор юқори мартабали арбоблар билан учрашди. Ундан сўнг эса Ҳания бошчилигидаги ҲАМАС етакчилари Президент Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашиш учун Туркияга борди.
LiveБарчаси