Исроил 100 дан ортиқ фаластинликни озод қилгани айтилмоқда

Олам

image

Исроил аввал ҳибсга олинган 100 дан ортиқ фаластинликни, жумладан 4 нафар аёлни озод қилгани айтилмоқда. Бу ҳақда Мисрнинг “Al Qahera al Ihbariya” телеканали хабар берди.

Унга кўра, Исроил 114 кишини, жумладан, 4 нафар аёл маҳбусни озод этган. Фаластинликларнинг барчаси яҳудий давлатининг Ғазо сектори билан чегарасида жойлашган Керем Шалом назорат пункти орқали қўйиб юборилган.

Бироқ телеканал ушбу шахслар Фаластин анклавидаги ҳозирги можаро томонлари ўртасидаги дастлабки келишувлар доирасида озод қилинганми ёки йўқми, бунга аниқлик киритмаган.

CNN’нинг манбаларига таяниб хабар беришича, Миср разведкаси ҲАМАСга Миср, Исроил, АҚШ разведка хизматлари раҳбарлари ва Қатар Бош вазирининг 28 январь куни Париждаги йиғилишида эришилган гаровдагиларни озод қилиш бўйича дастлабки таклифни етказган. Музокарачилар умумий маънода консенсусга эришган бўлса-да, келишувнинг аниқ тафсилотлари бўйича бир қарорга келиш осон бўлмайди.

Дастлабки шартларга кўра, гаровга олинганларни қайтаришнинг биринчи босқичи жанговар ҳаракатлар олиб боришда олти ҳафталик танаффусни назарда тутади. Шу билан бирга, ҲАМАС қўл остидаги ҳар бир фуқаро Исроил қамоқхоналарида сақланаётган уч нафар фаластинлик билан алмаштирилади. Бу нисбат Исроил армияси ходимларини алмашиш учун оширилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Исроил ҲАМАС билан потенциал келишув доирасида Ғазо секторининг асосий шаҳарларидан ўз қўшинларини олиб чиқиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху буни рад этиб, ўз қўшинларини Ғазо секторидан олиб чиқмаслиги ва минглаб фаластинликларни ҳам қамоқдан озод қилмаслигини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фаластин Исроил Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made